Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Челябинскда яшил қор ёғди. Маҳаллий аҳоли хавотирда

Челябинскда яшил қор ёғди. Маҳаллий аҳоли хавотирда

Фото: «РИА Новости»

Россиянинг Челябинск шаҳри аҳолиси ҳудудга яшил қор ёғганидан қўрқувга тушишди, дея ёзмоқда «РИА Новости».

Хабарда айтилишича, бу ғайритабиий ҳодиса кўпчиликни ҳайратга солган.

Челябинск вилояти экология бўлими бошлиғи Виталий Безруковнинг айтишича, шаҳарга ёққан қор яқин атрофдаги гранит конидан чиққан чанг туфайли яшил рангга кирган. Шамол кондаги чангларни атмосферага тарқатган, сўнг қор уларни ерга олиб тушган.

Бу чанг инсон саломатлигига зарар қилмаслиги таъкидланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг