Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу тарихдаги энг қиммат ажрашишга айланиши мумкин

Бу тарихдаги энг қиммат ажрашишга айланиши мумкин

Фото: «Business Insider»

Microsoft асосчиси Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан кейин рафиқаси Мелинда билан расман ажрашди, деб ёзади Business Insider суд ҳисоботига таяниб.

Қайд этилишича, 2 август куни судья Гейтснинг никоҳни бекор қилиш тўғрисида якуний қарорини қабул қилган. Собиқ турмуш ўртоқларнинг ҳеч бири фамилиясини ўзгартиришни сўрамаган, деб хабар беради CNBC. Aжрашишнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Бу дунёдаги энг қиммат ажрашишга айланиши тахмин қилинмоқда. Aввалги «рекорд»ни Amazon онлайн-ритейлер асосчиси Жефф Безос ва унинг собиқ рафиқаси Маккензи Безос ўрнатган. Гейтс дунёдаги энг бой беш тадбиркордан бири, оиласининг бойлиги 130 миллиард долларга баҳоланмоқда.

«Биз жамғарма устида биргаликда ишлашда давом этамиз, аммо энди ҳаётимизнинг ушбу босқичида эр-хотин сифатида ўсишимиз мумкинлигига ишонмаймиз», — дея хулоса қилишган улар.

Эр-хотин 3 май куни ажрашишларини эълон қилишганди. Билл ва Мелинда Гейтс 27 йиллик турмушдан кейин ажрашишаётганини ва «муносабатлар устида тинимсиз ишлашини» таъкидладилар. Улар бу вақт мобайнида учта ажойиб болани тарбиялашганини ва бутун дунёда ишлайдиган хайрия жамғармасини ташкил этишганини айтиб ўтишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг