Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу – «оддий сотка эмас»: Путин қандай телефондан фойдаланади?

Бу – «оддий сотка эмас»: Путин қандай телефондан фойдаланади?

Фото: «Russ-news»

Россия президенти Владимир Путин Кремлдан ташқарида суҳбатлашиш учун махсус мобиль алоқа воситасидан фойдаланади. «Рамблер»нинг ёзишича, у оддий телефонларга қараганда «қалинроқ». Бу ҳақда «МК»га берган интервьюсида Кремлдаги ишончли манба маълум қилган.

Президентнинг телефондаги суҳбатларига Россия Федерал қўриқлаш хизматининг махсус ахборот ва алоқалар хизмати масъул. Расмий суҳбатлар қатъий протокол асосида олиб борилади: жумладан, суҳбатдош рус тилини яхши билган тақдирда ҳам, суҳбатда таржимон иштироки қайд этилган.

Шунингдек, Путин кабинетидан ташқарида бўлса ҳам, муҳим суҳбатларни телефон орқали амалга ошириши мумкин: президентнинг машинасида бутун бир телефон станцияси мавжуд. Бу каби алоқа тизими уни қўриқлашга жавобгар кишиларда ҳам бор. Суҳбатлар махсус «қалин» мобиль воситасида амалга оширилади.

— Мобиль восита биз фойдаланадиган оддий телефондан кўра қалинроқ. Унда бир қанча ҳимоя босқичлари кўзда тутилган. Сигнал пасайиши ва бегоналарнинг эшитишидан асрайди. Икки давлат раҳбарининг расмий суҳбатини эшитиш эҳтимоли нолга тенг», — дейди нашр суҳбатдоши.

Бундан ташқари, у Россия Федерал қўриқлаш хизматининг махсус ахборот ва алоқалар хизмати ҳарбий йўлдошидан фойдаланади. Сигнал шифрланган, уни расшифровка қилиш учун бир неча йил керак бўлади.

Бу Путиннинг телефон суҳбатлари нима учун ёзиб олинмаган, хорижий разведкалар томонидан ошкор қилинмаган, деган саволга жавоб, — дейди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг