Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умумий мияга эга эгизаклар муваффақиятли операция қилинди

Умумий мияга эга эгизаклар муваффақиятли операция қилинди

Бразилияда умумий мияга эга уч ёшли сиам эгизаклари муваффақиятли ажратилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди. 

Болаларнинг бош суяги битта ҳолда туғилган, дейилади хабарда. 

Операциядан олдин жарроҳлар бир неча ой давомида виртуал реалликдан фойдаланиб, машғулот ўтказишган. 

Бернардо ва Aртур Лималарнинг танасини ажратиш операциясининг ўзи 33 соатдан кўпроқ давом этди. Унда 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари қатнашган.

Жараёнга Лондон шифохонасидан британиялик болалар жарроҳи  Нурул Овасе Жилани раҳбарлик қилди. 

Операцияни молиялаштириш Gemini Untwined хайрия фонди томонидан амалга оширилди.

Хайрия ташкилоти вакилларининг сўзларига кўра, иккала эгизакнинг аҳволи яхши ва улар олти ой ичида реабилитацияни кутишмоқда.

Шифокорларнинг фикрига кўра, сиам эгизаклари 60 минг ҳолатдан бирида туғилади ва уларнинг атиги 5 фоизи краниопаг (мияси битта ҳолда) дунёга келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг