Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бозорлардан бирига бомба қўйиб кетилди – Ҳиндистон

Бозорлардан бирига бомба қўйиб кетилди – Ҳиндистон

Фото: India Today

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳри шарқидаги бозорлардан бирига ўрнатилган қўлбола портловчи қурилма Ҳиндистон полицияси ходимлари томонидан топилиб, зарарсизлантирилди.  Бу ҳақда «India Today» маълум қилди.

Бомба 1,5 кг оғирликда бўлиб, уни мобил телефон ёрдамида фаоллаштириш мумкин бўлган.

Полициянинг қайд этишича, қурилмани Ҳиндистон миллий байрами – 26 январда нишонланадиган Республика куни арафасида портлатиш режалаштирилган.

Расмийлар агар жиноятчилар ўз режаларини амалга оширишга муваффақ бўлишса, портлаш кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг