Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Моралесни ҳибсга олишмоқчи: «қарзлари» бор

Моралесни ҳибсга олишмоқчи: «қарзлари» бор

Жанин Аньес.

Фото: RG

Боливия президенти в.в.б Жанин Аньес республика собиқ президенти Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер тез кунларда берилишини маълум қилди, дейилади RT хабарида.

«Мамлакат олдида жавоб бериши шартлиги-ю, адолат қаршисида тўланмаган қарзлари борлигини Моралеснинг ўзи ҳам билади. Албатта, яқин кунларда уни ҳибсга олиш учун ордер берилади, биз бунга киришганмиз», — «Los Tiempos» газетаси Аньесдан ана шу иқтибосни келтирмоқда.

Яъни Аньес демоқчики, Моралес ўз мамлакатига нисбатан масъулиятсизлик қилган.

Маълумот учун: Мексикада қарийб бир ой, Кубада бир неча кун ўтган дарбадарликдан сўнг, Моралес Буэнос-Айресга келган ва Аргентинадан қочоқ мақоми беришни сўраганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг