Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Gallup: Жо Байденнинг рейтинги биринчи марта 50 фоизгача пастлади

Gallup:  Жо Байденнинг рейтинги биринчи марта 50 фоизгача пастлади

АҚШда Gallup тадқиқот хизмати ходимлари америкаликлардан Жо Байденнинг президентлик фаолиятини қандай баҳолашлари тўғрисида сўровнома ўтказган. Маълум бўлишича, президентнинг рейтинги илк маротаба 50 фоизга пастлаган.

Бу июнь ойида ўтказилган сўровнома кўрсаткичларидан 6 фоизга пастдир.

Ҳозир 45 фоиз америкаликлар президент фаолиятини маъқулламайдилар. Сўровномада овоз берганларнинг яна 5 фоизи бу борада ўз фикрларини очиқламаганлар. Маълум бўлишича, респондентларнинг 50 фоизи Байден бошқаруви ҳақида ижобий фикр билдиришган.

Ушбу рейтинг Жо Байденнинг АҚШ президентлиги давридаги энг паст кўрсаткичдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг