Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Билл Гейтс дунё бойлари рейтингида «пастга қулади»

Билл Гейтс дунё бойлари рейтингида «пастга қулади»

Microsoft асосчиси Билл Гейтс рафиқаси билан ажрашганидан сўнг, дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида бешинчи ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда Forbes журнали маълум қилди.

Газетанинг ёзишича, ҳозир унинг бойлиги 129,6 миллиард долларга тенг. Тўртинчи ўринни Facebook раҳбари Марк Цукерберг эгаллади (130,3 миллиард доллар).

Эслатиб ўтамиз, май ойида Билл ва Мелинда Гейтс ажралишларини эълон қилишди. Август ойида ОАВ улар «ажрашиш битими»ни имзолашга келишгани ҳақида хабар тарқатган. Гейтснинг ажрашиш тўғрисидаги процесси тарихга энг қиммат ажрим сифатида кириши мумкин. Ундан олидинги рекордни Amazon раҳбари Жефф Безос ўрнатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг