Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрутга ёрдам: халқаро донорлар 253 миллион евро йиғишди

Байрутга ёрдам: халқаро донорлар 253 миллион евро йиғишди

Экспертларга кўра, тиббий ёрдам, озиқ-овқат таъминоти ва янги уй-жойлар қуриш учун Байрутга 99 миллион евро керак.

Фото: EPA/UPG

Байрутдаги вайронкор портлашдан сўнг, беш кун ўтиб, халқаро донорлар БМТ сўраган ёрдам пулини ортиғи билан тўплашди.

Донорлар халқаро анжумани ижтимоий инқироздаги Ливан учун 252,7 млн. евро йиғди. Бу ҳақда Франция ва БМТ ташкиллаштирган онлайн анжуманга раислик қилган Эммануэль Макрон атрофидаги манбаларга асосланиб DW хабар берди.

Маълумотга кўра, Ливан Франция 30 миллион, Германия 20 миллион молиявий кўмак ажратади.

«Ливан учун ёрдамга шай мамлакатлар кўплигидан таъсирландим», — деди Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас ўз таассуротлари билан ўртоқлашаркан.

АҚШ раҳбари Дональд Трамп ҳам Байрутни қўллаб-қувватлашини маълум қилди, бироқ қанча маблағ беришини очиқламаган.

Бундан ташқари, Европа иттифоқи Ливанга 63 млн. евро ёрдам пули беради.

Юқоридагилардан ташқари, Халқаро Қизил хоч ташкилоти ҳам бу йил Ливанга 40 миллион евро молиявий кўмак ажратишини маълум қилган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Байрутнинг портлашдан жабр кўрган қарийб 300 минг аҳолисига тиббий ва озиқ-овқат кўмаги кўрсатиш, янги уй-жойлар тиклаш учун 116,9 миллион доллар керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг