Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден-Трамп: Сайлов натижаси долларга қандай таъсир кўрсатади — эксперт фикри

Байден-Трамп: Сайлов натижаси долларга қандай таъсир кўрсатади — эксперт фикри

Фото: CGTN

АҚШ президентлиги учун сайловда Жо Байденнинг ғалабаси долларнинг халқаро бозордаги динамикасига салбий таъсирини ўтказиши, хусусан, қисқа вақт оралиғида АҚШ валютаси еврога нисбатан 1-2 фоизга қадрсизланиши мумкин, чунки кутилаётган рағбатлантирувчи чоралар ҳажми қўшимча пул чопиш этилишидан далолат бермоқда. Бу ҳақда «РИА Новости»га «БКС Мир инвестиций» президент-раисининг инвестицион ва суғурта бизнеси бўйича ўринбосари Эдвард Голосов маълум қилди.

«Байденнинг ғалабаси» доллар динамикаси учун салбий омил бўлиши мумкин, негаки қўшимча рағбатлантириш — пулларнинг иқтисодиётга оқизилиши, (ортиқча) пул чоп этилиши валютани қадрсизлантиради. Доллар учун Трамп ғалабаси фойдалироқ», — деди у.

Голосовнинг таъкидлашича, ҳар икки номзод сайланган тақдирда ҳам АҚШ иқтисодиёти учун рағбатлантирувчи чоралар кўзда тутилган, бироқ Байден сиёсатида «рағбатлантирувчи пакетлар» каттароқ.

Иқтисодиётни қўллаш учун навбатдаги қўшимча чоралар пакети айни пайтда Трамп бошчилигидаги республикачилар маъмурияти ҳамда конгрессдаги демократлар ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. На маблағлар ҳажми, на тақсимланиши борасида томонлар бир тўхтамга келиша олишмаяпти. Трамп маъмурияти 1,8 трлн. доллар ажратишга рози, вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси эса 2,2 трлн. доллар ажратилиши тарафдори.

АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади, муддатдан аввал сайловлар айрим штатларда бошланиб кетган.

«Доллар еврога нисбатан 1-2 фоизга арзонлашуви Байденнинг ғалабасидан кейиноқ, қисқа муддатга эҳтимолда тутиляпти, сўнгра қандайдир тенденция бошланади. Бу тенденция йўналишини эса бевосита Қўшма Штатлар қандай рағбатлантирувчи чоралар қўллаши ва Европа Иттифоқи қандай йўл тутиши белгилаб беради. Чунки ЕИ ҳам рағбатлантирувчи чораларни режалаштирган... Умуман олганда, долларнинг қадрсизланишини ҳар қандай ҳолатда ҳам (Байден ёки Трамп ғалаба қозонишидан қатъи назар) кутсак бўлади, фақат Байден ғалаба қозонса, бу яққолроқ намоён бўлади», — қўшимча қилди эксперт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг