Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aвстралиялик энг кекса эгизаклар узоқ умр кўриш сири билан ўртоқлашди (фото)

Aвстралиялик энг кекса эгизаклар узоқ умр кўриш сири билан ўртоқлашди (фото)

Фото: «Daily Mail»

Aвстралиянинг энг кекса эгизак опа-сингиллари 102 ёшларини нишонладилар ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашдилар. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Конси Маршал ва Лейла Мог 1919 йили Aвстралиянинг Берри шаҳрида дунёга келишган. Ҳозирда ўзлари туғилиб ўсган шаҳарда истиқомат қилишмоқда. Опа-сингиллар яшаётган қариялар уйида уларнинг шарафига зиёфат уюштирилди, унда қариндошлари, дўстлари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди. Чой, ширин кулча ва катта пушти торт дастурхонга тортилди, хона пушти гуллар билан безатилди.

Маршал ва Мог туғилган кунларини яқинлари даврасида яна бир бор нишонлаётганидан жуда хурсанд бўлишди. Чунки ўтган йили коронавирусга қарши кураш билан боғлиқ карантин чекловлари туфайли бунинг имкони бўлмаганди.

Эгизакларнинг айтишича, улар ҳеч қачон бир-биридан олисда яшамаган. Узоқ умр кўриш сирини сўрашганда улар доимо сув ичишганини, спиртли ичимликларни умуман истеъмол қилишмаганини маълум қилишди.

Шунингдек, эгизакларнинг отаси 104 ёшгача умр кўрганлиги ҳақида хабар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг