Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Aвстралия мудофаа вазири идорасида ҳамкасби томонидан зўрланган аёл полицияга мурожаат қилади

Aвстралия мудофаа вазири идорасида ҳамкасби томонидан зўрланган аёл полицияга мурожаат қилади

Фото: «ABC News»

Мамлакат мудофаа вазири идорасида ҳамкасби томонидан зўрланган Aвстралия ҳукуматининг собиқ ходими Бриттани Хиггинс полицияга арз қилди. Бу ҳақда «ABC News» хабар бермоқда.

Аёлнинг сўзларига кўра, бу 2019 йилда ўша пайтда мудофаа вазири Линда Рейнолдснинг идорасида содир бўлган. Ҳодисадан кўп ўтмай у полицияга борган, аммо кейин карьерасидан ташвишланиб шикоят ёзмасликка қарор қилган. Бунинг ўрнига Хиггинс содир бўлган воқеа ҳақида AFPга сўзлаб берди.

Энди аёл адолат қарор топишига қатъий аҳд қилди: у аллақачон полицияга мурожаат қилиб, шикоят аризасини топширган.

«Энг аввало, полиция содир бўлган воқеани ҳар томонлама текширишини ва жиноятчи қонун олдида жавоб беришини хоҳлайман», — деди Хиггинс.

Aвстралия ички ишлар вазири Питер Даттон воқеани изоҳларкан, ҳақиқатан ҳам, AFP уни мудофаа вазири идорасида зўрлаганлиги тўғрисида хабардор қилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бу Хиггинс ҳодисани кенг оммага маълум қилишидан бир неча кун олдин содир бўлган. Шу билан бирга, AFP Ички ишлар вазирлиги раҳбарини барча текширувлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиши шарт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг