Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аргентинада 6,1 балли зилзила содир бўлди

Аргентинада 6,1 балли зилзила содир бўлди

Фото: volcanodiscovery.com

Аргентинада 6,1 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда якшанба, 10 январь куни Европа-Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази (EMSC) вакиллари маълум қилишди.

Таъкидланишича, зилзила Жужуй провинциясида қайд этилган. Табиий ҳодиса UTC вақти билан соат 03:54 да (Тошкент вақти билан 08:54) кузатилган.

Сейсмологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ер ости силкинишлар манбаи 185 километр чуқурликка тўғри келади. Зилзила эпицентри Сан-Антонио-де-лос-Кобрес шаҳридан 44 километр узоқликда жойлашган.

Зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган вайронагарчиликлар, қурбонлар ва жароҳатлар тўғрисида маълумот йўқ, дея хабар берди «РИА Новости».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг