Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда ичида одамлари бўлган 12 қаватли бино қулаб тушди

АҚШда ичида одамлари бўлган 12 қаватли бино қулаб тушди

Фото: «Evo-rus.com»

Aмериканинг Флорида штати Серфсайд шаҳрида кўп қаватли бинонинг қисман қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Вайроналар остида одамлар қолиб кетди, дея хабар бермоқда CBS.

«Aйни пайтда биз вайроналар остида қолиб кетган одамларнинг аниқ сонини билмаймиз. Манбаларимизга кўра, улардан бири вафот этгани тасдиқланди», — дейилади телеканалда.

Шу пайтгача мутасаддилар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Гап ичида одамлар бўлган 12 қаватли бинонинг қулаши ҳақида кетмоқда. Ҳодиса содир бўлган жойда полиция ходимлари ва фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари ишламоқда.

Ҳудудда транспорт ҳаракати қисман чекланган, фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг