Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди — коронавирус сабабчи эмас

АҚШ соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди — коронавирус сабабчи эмас

Фото: «U-f.ru»

АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар истеъфога чиқди. CNN телеканали хабар беришича, Азар Вашингтондаги тартибсизликлар сабабли ўз лавозимидан кетишга қарор қилган.

Журналистларга берган интервьюсида Алекс Азар тартибсизликлар Америка «демократик тизимига ҳужум» эканини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, ушбу воқеалар Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп маъмурияти ютуқларига қора доғ бўлиб тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 6 январь куни, овоз бериш натижаларидан норози Трамп тарафдорлари 2020 йилнинг 3 ноябридаги Жо Байденнинг ғалабасини ифодаловчи якуний натижалар Америка Конгресси томонидан кўриб чиқилиши жараёнига халақит беришга уринишган. Ўша тартибсизликларда бир неча ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг