Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди

15 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳукуматининг «зарарли ташқи фаолияти» сабаб янги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, санкциялар Россиянинг АҚШ сайловларига аралашишга уринишлари, АҚШ ҳукумат тармоқларига қилинган киберҳужумлар, диссидентлар ва журналистларга қарши экстерриториал ҳаракатлар ва бошқа «беқарор ҳолат чиқарувчи халқаро ҳаракатлари» учун деб кўрсатилган.

14 июндан АҚШ молия институтларига Россия марказий банки ва Россия молия вазирлигидан, шунингдек Миллий фаровонлик жамғармасидан қимматли қоғозларини бевосита сотиб олиш тақиқланади.

Шунингдек, АҚШ «Россия разведка хизматларининг кибер дастурини қўллаб-қувватлаётган» Россиянинг олтита технологик компанияларига чекловлар қўйилди.

Бундан ташқари, АҚШ ўн нафар россиялик дипломатни Вашингтондан чиқариб юбормоқда. Оқ уй уларни Россия махсус хизматлари ходими деб ҳисоблаган.

АҚШ молия вазирлиги эса Россиянинг 32 нафар юридик ва жисмоний шахсларига қарши шахсий санкциялар эълон қилди.

Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари сабабли яна саккизта жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкция қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг