Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Усмонов Британия бойлари рейтингида юқорилади

Алишер Усмонов Британия бойлари рейтингида юқорилади

Фото: «Rg.ru»

«The Sunday Times» нашри талқинига кўра, россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Буюк Британиядаги энг бойлар рейтингида еттинчи ўринга кўтарилди.

Алишер Усмонов. Фото: «MagadanMedia»

USM холдинги («Металлоинвест», «Мегафон» ва «Mail.ru Group»ни бирлаштириб туради) хўжайини Алишер Усмоновнинг бойлигини экспертлар 11,68 млрд. фунт стерлингга (14,14 млрд. доллар) баҳолашди — бу ўтган йилгидан 412 млн. долларга кўп.

Усмонов ўтган йили саккизинчи ўринда эди. У ТОП-10га киритилган ягона россиялик.

Жеймс Дайсон. Фото: «Eclectic»

Британиядаги энг бой тадбиркорлар рейтингини электр ускуналар чиқарувчи «Dyson» компанияси асосчиси ва раҳбари Жеймс Дайсон эгаллади — 16,2 млрд. фунт стерлинг (19,6 млрд. доллар).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг