Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ажрашиш Жефф Безосга жуда қимматга тушади

Ажрашиш Жефф Безосга жуда қимматга тушади

Фото: «globallookpress.com»

Американинг «Amazon» компанияси асосчиси Жефф Безос рафиқаси Маккензи Безос билан ажрашгандан кейин 69 миллиард долларидан айрилиши мумкин. 

Аксинча, Маккензи Безос эса дунёдаги энг бадавлат аёлга айланади. Ҳозирда дунёдаги энг бадавлат аёллар рўйхатида биринчи поғонани L`Oreal компанияси асосчисининг набираси Бетанкур Майерс эгаллаб келмоқда. Унинг бойлиги 45,6 миллиард долларни ташкил этади.

Маълум қилинишича, «Amazon» компанияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 137-150 миллиард доллар атрофида. Ҳуқуқшунослар Безос рафиқаси билан ажрашса, бойлик тенг бўлинишини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Безослар ажрашиш ҳақида «Twitter» саҳифасида маълум қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг