Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Африкада ўлимга олиб келувчи номаълум касаллик пайдо бўлди

Африкада ўлимга олиб келувчи номаълум касаллик пайдо бўлди

Фото: «РИА Новости»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Танзанияга номаълум касаллик туфайли вафот этган аёлни текшириш учун ўз мутахассисларини жўнатди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Интернетда Американинг касалликлар ва назорат маркази вакили Жастин Уильямснинг номаълум касалликдан вафот этган танзаниялик аёлда бир пайтнинг ўзида Эбола, Денге ҳамда безгак симптомлари кузатилгани ҳақидаги хабари пайдо бўлганди. Мутахассис бу шу пайтгача номаълум касаллик бўлиб чиқишидан хавотирланганди.

ЖССТ Танзания соғлиқни сақлаш вазирлигидан ҳодиса бўйича қўшимча маълумот беришни сўради. Ташкилот тез орада Танзанияга жўнатилган гуруҳ иши натижалари маълум қилишини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг