Ғазони қайта тиклаш учун 53,1 млрд доллар керак бўлади – БМТ
![Ғазони қайта тиклаш учун 53,1 млрд доллар керак бўлади – БМТ](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/920__95_3654410769.jpg)
Ғазо секторини қайта тиклаш учун зарур бўладиган маблағнинг умумий миқдори 53,142 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботида маълум қилган.
Қайд этилишича, дастлабки уч йил ичида анклавга тахминан 20 млрд 568 млн доллар керак бўлади. Энг катта харажатлар уй-жой (15,2 млрд доллар), савдо ва саноат (6,9 млрд доллар), соғлиқни сақлаш (6,9 млрд доллар), қишлоқ хўжалиги (4,2 млрд доллар) ва таълим (2,6 млрд доллар) соҳаларига йўналтирилиши кутилмоқда.
Ҳисоботда оғир гуманитар вазият ҳам қайд этилади: турар-жой биноларининг 60 фоиздан ортиғи, йўлларнинг 65 фоизи ва мактабларнинг 88 фоизи вайрон бўлган. Ишсизлик даражаси 80 фоизга етган ва 1,9 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Ҳисобот, ўз навбатида, халқаро ҳамжамиятни Фаластин анклавини тиклаш ва минтақада барқарор ривожланиш учун шароит яратиш учун зудлик билан молиявий ва техник ёрдам кўрсатишга чақиради.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter