Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Замонавий Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)

Замонавий Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)

Тошкентдаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида Корея Республикасининг Миллий ахборот агентлиги жамияти (NIA) билан ҳамкорликда Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов қатнашди.

Соҳа раҳбари бугунги кунда Корея Республикаси билан кенг қамровли икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлигини, бошқа соҳалар каби ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида ҳам ишлар жадал суъратларда олиб борилаётганлигини, мазкур Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиши ҳам ана шундай ҳамкорликнинг самараси эканлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Корея Республикасининг Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги ўртасида Сеул шаҳрида электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро Англашув меморандум имзоланган.

Мазкур меморандум доирасида Корея Республикасининг Миллий ахборот агентлиги жамияти (NIA) билан биргаликда IT-Паркнинг Тошкент, Самарқанд, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги IT- марказларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда.

Ушбу марказлар замонавий технологияларга асосланган ва илғор усуллардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнларни ташкил этиш мақсадида зарур жиҳозлар ва компютер ускуналар, яъни ноутбук, интерактив доскалар, мултимедия проекторлар, принтерлар ва бошқа қўшимча жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган марказнинг ўқув ва амалий машғулот хоналари ёшларга ахборот технологиялари ёрдамида янги билимларни ўзлаштириш ва бу соҳада ўз салоҳиятини намоён қилиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг