Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш мутахассислар замонавий менежментдан сабоқ олади (фото)

Ёш мутахассислар замонавий менежментдан сабоқ олади (фото)

Фото: «Xabar.uz»

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК катта ишга қўл ўрди. Республикадаги барча таркибий бўлинмалари раҳбар ва ёш мутахассисларини рақамли иқтисодиёт, замонавий менежмент йўналишда ўқитишга киришди. Бунинг учун пойтахт вилоятидаги «Навбаҳор» сиҳатгоҳи танланди.

Бугун, 1 март куни бир ҳафталик ўқув машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамол Мақсудов ва «РРТМ» ДУК Бош директори Мурод Собировлар қатнашди.

Машғулотлар давомида курс иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни, «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, «Меҳнат соҳасида ижтимоий ҳамкорлик асослари. Жамоа шартномалари ва келишувлари» ҳамда «Ўзбекистонда ахборот жамиятнинг шаклланиши: сиёсий-ҳуқуқий асослари. Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш» мавзуларида маъурзалар тинглашади. Шу билан бирга, улар махсус ишлаб чиқилган маданий-маърифий тадбирларда қатнашишади. 

Машғулотлар доирасида «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК раҳбар-ходимлари учун Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг IТ-инкубация маркази ҳамда IT-Паркка экскурсия ташкил қилиш режалаштирилган. Курс якунида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг