Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ягона порталда IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди

Ягона порталда IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди

Фото: «habr.com»

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ва «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонаси, my.gov.uz сайтида IMEI бўйича мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш хизматини йўлга қўйди.

«IMEI бўйича мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш» хизмати жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар – Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан авторизациядан ўтган фойдаланувчиларга кўрсатилади.

SIM-модулли планшетлар, смартфонлар, мобиль/функционал телефонлар, портатив қурилмалар (шу жумладан чўнтакда олиб юриладиган шахсий компьютерлар), адаптерлар, WLAN роутерлар, IоТ қурилмалари, транспорт воситалари, электрон китоблар, алоқа модуллари, компьютерлар, модемлар ва олиб юриладиган қурилмалар рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Хизматдан фойдаланганлик натижаси сифатида, мобил қурилмани рўйхатдан ўтганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси уяли алоқа тармоқларида фойдаланилиши мумкин эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (PDF-форматда) юклаб олиш/чоп этиш имконияти яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг