Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий компания Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуришга киришди

Хорижий компания Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуришга киришди

Фото: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

«Masdar» компанияси (БАА) Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилишига киришди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.

Қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг