Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда хорижий ОАВни ўқувчилар сўроқ қилина бошланди

Хитойда хорижий ОАВни ўқувчилар сўроқ қилина бошланди

Фото: «Financial Times»

Хитойда Миллий хавфсизлик вазирлиги смартфонларга фирибгарлар ва ҳар хил зарарли дастурлардан ҳимояловчи иловани ўрнатишни тавсия қилмоқда. Бироқ иловада фуқароларнинг нималарга қизиқишини кузатиб борувчи махфий функция яширилган...

«Financial Times» ёзишича, Миллий хавфсизлик вазирлиги иловани тиқиштираётгани йўқ, шунчаки тавсия қиляпти. Бироқ маҳаллий миқёсда иловани ўрнатиш мажбурий тусга кирган. Манбага кўра, бу иловани ўрнатмасдан туриб ижтимоий нафақани расмийлаштириш, керакли ҳужжат ишларини тўғрилаш, ҳатто паспорт олиш иложсиз.

Илованинг моҳияти — айғоқчилик: фойдаланувчининг қайси сайтларга кирганини, айниқса, тақиқланганлар реестрига киритилган ғарб ресурсларига ташрифларини кузатиб боради. Баъзи фойдаланувчиларга кўра, қайсидир ғарб сайтига кирилгани заҳоти полициядан чақирув бўлган, уларнинг чет элдаги алоқаларини суриштиришни бошлашган.

Расмий маълумотларга кўра, «тавсия-мажбурий» иловани 200 миллионга яқин фуқаро кўчириб ўрнатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг