Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хавфли вирус юз минглаб андроид фойдаланувчиларини «ўмармоқда»

Хавфли вирус юз минглаб андроид фойдаланувчиларини «ўмармоқда»

Фото: «Cyber Monkey»

Киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотчилар «Joker» деб аталувчи хавфли троян вирусини аниқлашди. «Bleeping Computer»нинг хабар беришича, у «Google Play» дўконида мавжуд 24 та иловада яширинган бўлган. Вирусли дастурни юқтирганларнинг умумий сони 427 мингтадан ошиб кетган.

Троян зарарланган гаджетларга бузғунчи дастурий таъминотни тўлақонли юклаб олишга мўлжалланган. У ўз ўлжаси мосламаси ҳақида маълумот тўплайди, ундаги мулоқотлар рўйхати ва хабарлар матнини кўчириб олади. Олган маълумотларни шифрланган кўринишда ғаразгўй кимсалар серверига юборади.

Шунингдек, механизм кликер функциясини бажаради (реклама сайтлари билан фойдаланувчи ишига ўхшайди) ва SMS кодлардан фойдаланиб премиум-сервис юзерларни «обуна қилади».

Хавфли дастур муайян мамлакат фойдаланувчиларига қаратилган: бунинг учун у автоматик равишда «рўйхат»га киритилган қурбонларнинг мобил кодини таққослайди. Ҳужум АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Франция, Германия, Ҳиндистон фойдаланувчиларига қаратилган.

«Google» вирусли иловаларни расмий илова дўконларидан аллақачон ўчириб ташлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг