Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xabar.uz»да янги видеолойиҳа: «Эксперт фикри»

«Xabar.uz» сайти Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки — IT-Парк билан ҳамкорликда янги видеолойиҳа — «Эксперт фикри» дастурини тақдим этади.

Ушбу дастурда IT-Паркнинг турли стартап-лойиҳалари муаллифлари билан видеоинтервью, лойиҳа ҳақида IT-Парк маслаҳатчиси жаноб Партасартининг экспертлик хулосалари бериб борилади.

Кўрсатувнинг дастлабки сонида «Altmed» стартап-лойиҳаси ҳақида сўз боради. Ушбу сервис тиббий хизматларни онлайн-бронлаштириш, шунингдек, тиббий лабораториялар, дорихоналар хизматлари ва нархлари жамловчи хизмат ҳисобланади. Лойиҳа муаллифларининг асосий мақсади ушбу мобиль илова орқали аҳолига қулайлик яратиш, шифокорлар қабулида жонли навбат кутишларни олдини олишдан иборат.

Лойиҳа ғояси қандай юзага келганди? У Ўзбекистонга қандай фойда келтиради? Бозордаги рақобатчилар ва уларнинг лойиҳаларидан фарқли жиҳатлар... Шу ва бошқа саволларга стартап асосчиларидан бири батафсил жавоб берган. Ҳиндистонлик эксперт эса лойиҳа ҳақида қимматли хулосаларини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг