Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Telegram, Twitter, Skype — ҳаммаси биттада: 15 мессенжерни бирлаштирувчи янги илова чиқди

Telegram, Twitter, Skype — ҳаммаси биттада: 15 мессенжерни бирлаштирувчи янги илова чиқди

Фото: «Beeperhq.com»

«Pebble» (ақлли соатлар) асосчиси Эрик Мигиковски янги сервис — «Beeper»ни ишга туширди.

«Beeper» — 15 тача мессенжер (хусусан, WhatsApp, Telegram, Twitter, Instagram, Slack, Skype кабилар)ни ягона интерфейсда бирлаштирувчи сервис. Агрегаторга ойига $10 тўлаб уланиш мумкин, дейилади хабарда.

«Beeper» иловаси macOS, Windows, Linux‍, iOS ҳамда Android тизимларида ишлайди.

Чатларни синхронлаш учун Matrix очиқ протоколидан фойдаланилиб, турли мессенжерлар ўртасида кўприк ўрнатилади. «Beeper» WhatsApp, Facebook Messenger ва Instagram билан интеграциялашган, СМС-хабарлар орқали Android ва iMessage, Telegram, Twitter, Slack, Hangouts, Skype, IRC, Discord, Signal, Matrix ва Beeper тармоғи ўзаро боғланади. Ҳар ҳафтада янги сервислар учун қўшимчалар янгиланиб боришига ваъда бериляпти.

«Beeper» иловасида барча хабарлар бир қутида тўпланади. Фойдаланувчилар бир йўла барча чатларда қидирувни амалга ошира оладилар, хабарларни бир гуруҳга тўплашлари, архив ва эслатмалар яратишлари мумкин.

«Beeper»га, ҳозирча, таклифнома орқали боғланиш мумкин. Бунинг учун лойиҳа сайтида анкетани тўлдириб, ариза қолдириш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг