Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

VEON Ўзбекистонда рақамли оператор концепциясини илгари сурмоқда

VEON Ўзбекистонда рақамли оператор концепциясини илгари сурмоқда

Ўзбекистон пойтахтида биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда, унинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

TMIF – бу дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан 1500 дан ортиқ киши, бой бизнес дастури, панел сессияларида турли мавзуларни муҳокама қилиш, тематик муҳокамалар ва давра суҳбатларидир. Форум иштирокчилари орасида молия институтлари, ташкилот ва корпорациялар раҳбарлари бор. VEON халқаро телекоммуникация холдинги делегацияси «Марказий Осиёда савдо оқимларини ўзгартириш ва уларни капиталлаштириш» сессияси доирасида Ўзбекистон келажаги ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди.

VEON компаниялар гуруҳининг бош ижрочи директори Каан Терзиўғлу ўз нутқида давлатларнинг ривожланишида рақамлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати бизнес вакиллари билан конструктив мулоқот олиб бормоқда, бу мамлакатни рақамлаштиришнинг юқори суръатларида намоён бўлмоқда. Beeline Uzbekistan вакили бўлган VEON гуруҳи замонавий рақамли маҳсулотларни жорий этиш орқали республика иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради. Каан Терзиўғлу таъкидлаганидек, Ўзбекистонда ахборот технологияларини жорий этиш ва ушбу соҳа учун кадрлар тайёрлаш салоҳияти мавжуд.

«Ҳозирда интернетдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи омиллардан бири қамровнинг йўқлиги эмас, балки мобил таълим ва соғлиқни сақлаш, рақамли давлат хизматлари каби асосий соҳаларда маҳаллий хизматлар ва контентнинг йўқлигидир. VEON ўзи мавжуд бўлган мамлакатларда рақамли маҳсулотларни яратишга сармоя киритиб, барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратиш бўйича ҳукуматларнинг ишончли ҳамкорига айланади», – деди Каан Терзиўғлу.

VEON нафақат миллий алоқа операторларининг инфратузилмасини ривожлантиришга сармоя киритади. Маблағлар ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга, жумладан, таълим соҳасида, IT-мутахассислардан – Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларидан маҳаллий «рақамли элита»ни яратишга йўналтирилган. Ўзбекистонда ҳукуматнинг бизнес эҳтиёжларини қондириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга тайёрлиги VEON компаниясининг «Рақамли Ўзбекистон» лойиҳасига мувофиқ ишлаши учун янги рағбатларни яратади.

VEON раҳбарлари нафақат TMIF экспертлари бўлишди. Beeline Uzbekistan рақамли ҳамкор сифатида Beeline TV платформасида форум тадбирларининг онлайн трансляциясини ҳам ташкил этди.

***

«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 9 мамлакатда 217 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

«Beeline Uzbekistan»да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON  мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг