Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzmobile» янги тариф режаларини тақдим этди

«Uzmobile» янги тариф режаларини тақдим этди

«Uzmobile» мобил алоқа оператори 2019 йил 2 апрелдан, CDMA-450 алоқа стандарти абонентлари учун янги «Оддий» ва «Ажойиб» тариф режаларини тақдим этди.

Кўпчилик абонентлар кераксиз хизматлар киритилган мураккаб тарифларни ёқтирмайди. Бундай абонентлар учун бор-йўғи 9 900 сўм абонент тўлови эвазига янги «Оддий» тариф режаси фойдаланишга киритилмоқда, дейилади компания хабарида.

Мазкур тариф режасига қуйидаги асосий хизматлар киритилган:

  • Ўзбекистон бўйлаб сўзлашувлар учун 250 дақиқа;
  • UZTELECOM тармоғи ичида сўзлашувлар учун 500 дақиқа;
  • 500 Мб интернет трафик;
  • 250 SMS хабар.

«Тармоқ ичидаги қўнғироқлар» GSM ва CDMA-450 стандартидаги, шунингдек, «Ўзбектелеком» АК маҳаллий рақамларига қўнғироқлар ҳисобланади.

Шунингдек, мобиль алоқа хизматининг фаол фойдаланувчилари учун махсус «Ажойиб» тариф режаси фойдаланишга киритилди.

Ушбу тарифда 39 900 сўм тўловини амалга оширган абонент Ўзбекистон бўйлаб тармоқ ичида қўнғироқни амалга ошириш учун чексиз лимитлар, шунингдек, ойига 1000 Мб интернет-трафик ва 1 000 SMSга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг