Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell. Сирдарё аҳолисига бепул дақиқалар, SMS ва мегабайтлар

Ucell. Сирдарё аҳолисига бепул дақиқалар, SMS ва мегабайтлар

Фото: «Ucell»

Сардоба сув омборининг ўпирилиши Сирдарё вилояти аҳолиси учун фалокатли бўлди ва мамлакатнинг кўплаб тузилмалари ҳамда хизматлари учун ҳам жиддий профессионал синовга айланди. Тошқин зонасидан минглаб одамлар ўз вақтида эвакуация қилинди. Биргаликда бугунги кунда уларга Ўзбекистон халқи ёрдам бермоқда.

CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) — ўзини Ўзбекистоннинг корпоратив жавобгар фуқароси сифатида қабул қиладиган компания. Ucell ходимлари табиий офат олиб келувчи қийинчилик ва синовларга доимо чин юракдан жавоб беришади. Яқинда Бухорода шундай бўлди. Шу кунларда Сирдарё вилоятида содир бўлмоқда.

Қайта тиклаш ишлари

Ўтган кунлар техник бўлим учун осон кечмади. Ҳодисадан бир неча соат ўтгач, тўғон бузилган жой атрофида 10 та таянч станцияси хизмат кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Барча зарур жиҳозлар зудлик билан келтирилди.

Техник гуруҳ томонидан жиҳозлаш ишлари амалга оширилди, учта янги радиореле станциялари ўрнатилди, улар мобил генераторларни ўрнатиш билан бирга 2 май, кейинги иш кунининг охиригача барча жойда алоқани тиклашга имкон берди. Барчаси бўлиб, олтита мобил ва битта жадал генератор ўрнатилди.

Сув ортга қатгач, тўғон синган жойнинг яқин атрофидаги тошқинда қолган учта станциядан бири қайта тикланди. Асосий стансиянинг ускуналари тўлиқ алмаштирилди ва дизел генераторининг фаолияти тикланди.

Тармоқларга техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш бўлими бошлиғи Владимир Ануфриенко:

Техник департаменти ходимларига ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Ушбу ишни бир ёқадан бош чиқариб бажарганларнинг барчасига. Бу режалаштириш ва ускуналарни шакллантириш, уларни ўрнатиш билан шуғилланган монтаж гуруҳлари, муҳандислар, техниклар ва электрчилар. Бизнинг ҳайдовчиларимиз ва омборчиларимиз — алоқани тиклаш учун куч аямай ишлаган ҳамма.

Қайта тиклаш ишлари

2020 йил 2 майдан бошлаб Сардоба сув омбори сув тошқини оқибатида зарар кўрган фуқаролар эвакуация қилинадиган жойларда Ucell-Гулистон, Ucell-Жиззах ва Ucell-Маркази операторлари учун иш жойлари ташкил этилди. Улар жабрланган фуқароларни имтиёзли тариф режаларига улаш устида ишладилар.

Шундай қилиб, Гулистон шаҳрида: Сирдарё вилояти ҳуқуқшунослик коллежи, Сирдарё вилояти олимпия захиралари коллежи, 1-сонли ўрта мактаб ва 3-мактаб. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида ҳам Янгиер педагогика коллежида ишлар олиб борилди.

Шу жумладан, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида: «Наврўз» ва «Манас» қишлоқ фуқаролар йиғинларида, Жиззах қишлоқ хўжалик ва иқтисодиёт коллежида, Жиззах олимпия захиралари спорт коллежида, 5-сонли ўрта мактабда ва 29-мактабда эвакуация қилинган фуқороларга хизмат кўрсатилди.

Натижада, 2 майдан 5 майгача 200 дан ортиқ киши ойлик тўловисиз имтиёзли тариф режасига уланди.

Ucell волонтёрлари

Тошқин содир бўлган жойга дастлабки соат ва кунларда нафақат Ucell техниклари келдилар. «Газель» автомашинасига енгил курткалар, сумкалар, бир марталик идишлар ва тезда йиға олинган барча нарсаларни юклаб ходимлар йўлга чиқдилар.

Ucell сайёр жамоаси ҳуқуқшунослик коллежида вақтинча жойлаштирилган аҳолидан хабар олдилар.

Якшанба куни мутахассислар Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги «Манас» қишлоғига ёрдам олиб келдилар, у ерда ҳам тошқиндан зарар кўрган аҳоли жойлаштирилганди.

Гуманитар ёрдам орасида йиғилган ва сотиб олинган: болалар кийимлари, ювиш воситалари, бир мартали ниқоблар, антисептиклар, ўйинчоқлар, наввот, стаканлар, чой, дон, шакар ва бошқалар бор эди. «Ucell волонтёрлари» гуруҳи аъзоларининг иштироки алоҳида эътиборга лойиқ, улар бу ҳафта ҳам Сирдарё учун зарур нарсаларни тайёрладилар.

Бепул дақиқалар, SMS ва мегабайтлар

4 май, душанба кунидан бошлаб Сирдарё вилояти аҳолиси учун «Биз биргамиз» бепул хизмати кучга кирди.

Хизматни фаоллаштирганда тақдим этилувчи бонуслар:

  • Тармоқ ичидаги чиқиш қўнғироқлари учун 1000 дақиқа;
  • Ўзбекистон бўйлаб 1000 SMS;
  • 100 МБ интернет.

Уланиш 10 майга қадар фақат бир марта ҳар қандай ижобий баланс билан тақдим этилади.

Лимитнинг амал қилиш муддати: муваффақиятли фаоллаштирилган кундан бошлаб 30 кун.

Хизматга *464# рақамига USSD-сўров юбориш орқали уланиш мумкин.

Бу офат кўп миллатли Ўзбекистон халқи чексиз меҳр эгаси эканлигини яна бир бор исботлади.

Биз биргаликда ушбу синовлардан муносиб равишда ўтамиз.

Ҳар куни Ucell мутахассислари жамоаси инновацион технологияларни мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагига этказиш учун ишлайди. Ucell ҳаётнинг энг яхши сифати ҳамма учун фойдали ва ҳар ерда мавжуд бўлишига интилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг