Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell: мобиль алоқа бозоридаги пешқадамлик сири нимада? (видео)

Бугунги кунда «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) мобиль алоқа бозорида пешқадам бўлиб бормоқда. Бу, биринчи навбатда, энг сўнгги технологияларга инвестициялар киритиш ва абонентларга индивидуал ёндошиш билан боғлиқ, дейишмоқда компания мутахассислари.

«Xabar.uz» ижодий гуруҳи Ucell компаниясининг ҳудудлардаги офислари фаолияти ҳақида видеорепортажлар тайёрламоқда. Бу сафар камераларимиз «Ucell-Andijon» минтақавий филиалига қаратилди.

«Ucell-Andijon» минтақавий филиалининг абонент базаси 748,462 минг абонентни ташкил этади. Ҳар куни фронт-офислар юздан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади.

Андижон вилоятида Ucell мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи 154 дилерлик пункти ва 243 савдо нуқталари мавжуд бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида дилерлик пунктларида мониторинглар олиб борилмоқда ва операторларни ўқитиш тизимли равишда йўлга қўйилган.

«Биз вилоятнинг барча ҳудудларини сифатли алоқа хизматлари билан таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўтган йили муҳандислар билан биргаликда алоқа сифатини ўрганиш ва уни яхшилаш мақсадида жойларда учрашувлар ташкил этдик. Ушбу учрашувлар натижалари бўйича тармоқни 2020-2022 йилларгача ривожлантиришнинг режаси тузилди. Карантин даврида биз ишчиларни ҳар куни уйидан иш жойига олиб келиб, олиб бориб қўйишни ташкил қилдик. Иш жойида барча ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Ҳар куни офисда 4 марта дезинфикция амалга оширилади», — дейди «Ucell-Andijon» минтақавий филиали директори Бахтиёржон Турдиев.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг