Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амити университетида Ucell & IT Park корпоратив акселерацияси доирасида «Demo Day» бўлиб ўтди (видео)

Амити университетида Ucell & IT Park корпоратив акселерацияси доирасида «Demo Day» бўлиб ўтди (видео)

Мазкур «Demo Day»да стартапларга ўз лойиҳаларини мутахассислар ва бошқа меҳмонларга тақдим этиш, шунингдек, акселерация дастури давомида олиб борган ишларининг натижаларини намойиш қилиш имконияти берилди.

Шу куни олтита жамоа ўз лойиҳаларини тақдим этди.

«Demo Day»нинг натижалари бўйича, ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 3 та лойиҳа сараланиб олинди ҳамда улар Ucell & IT Park корпоратив акселератори биринчи тўлқинининг мутлоқ ғолибларига айланишди:

  1. «2work» — уй хўжалиги ва кичик бизнес хизматлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни топиш ва ҳал қилиш учун ёрдам берадиган платформа;
  2. «Smart studio» – бу онлайн тарзда дарс ўтадиганларнинг ўқитиш услубини такомиллаштиришга ёрдам берувчи платформа. Ёрдам AR технологияларини жорий этиш, реал вақт режимида мураккаб эффектларни яратиш ҳамда қийматни содиқ ва фаол аудитория шаклида олишдан иборат;
  3. «Mobigruz» — бу юк ташувчи ва ҳайдовчиларга бир-бирини топишда ёрдам берадиган мобил илова.

    Ғолибларга Ucell & IT Park корпоратив акселератори томонидан сертификат ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, келгусида жамоаларга Ucell билан биргаликда ўз лойиҳаларини амалга ошириш устида ишлаш имконияти берилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг