Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell-Guliston» фаолияти билан танишамиз (видео)

«Ucell-Guliston» фаолияти билан танишамиз (видео)

Фото: «Xabar.uz»

«Ucell»нинг минтақавий филиаллари бўйлаб уюштирилаётган медиа-турлар доирасида навбатда «Ucell-Guliston» фаолияти билан таништирамиз.

Бугунги кунда «Ucell» уяли алоқа бозорида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Бу, биринчи навбатда, энг янги технологияларга сармоялар, абонентларга индивидуал ёндашув ва тинимсиз меҳнат натижасидир.

— Вилоят бўйича «Ucell» уяли алоқа хизматларини кўрсатувчи 81 та дилерлик савдо нуқталари мавжуд. Энг чекка жойларда ҳам сифатли алоқа хизматларини кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ушбу йил ва ўтган йиллар давомида муҳандислар томонидан алоқа сифатини ўрганиш ва уни яхшилаш мақсадида абонентлар билан жойларда учрашувлар ташкил этилди. Айни пайтда ҳам ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобларни тақиш талабларини ходимларимиздан ҳам қаттиқ талаб қилмоқдамиз. Офис ҳар куни тўрт маротаба дизинфексия қилинади, — дейди «Ucell-Guliston» минтақавий филиали директори Руслан Урунов.

«Ucell-Guliston» минтақавий филиали абонентларга хизмат кўрсатиш гуруҳ раҳбари Даниэль Жамалов ҳам қилинаётган ишларга тўхталиб ўтди:

— «Ucell-Guliston» минтақавий филиалининг абонентларга хизмат кўрсатиш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган. Бўлимимизда 3 нафар оператор ишлайди. Кунига ўртача 100 дан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатилади. Офисимизда мижозларимиз учун барча қулайликлар мавжуд. Электрон навбат тизими, тўловларни қабул қилиш кассаси ҳамда инфоклос ишлаб турибди. Ҳозирги пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, ҳар бир ташриф буюрувчининг ҳарорати ўлчанади, қўллари антисептикланади ва мижозлар ўртасида масофа сақланади. Барча операторлар эса шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Офисимиз мижозларимиз учун ҳафтасига олти кун, тушликсиз хизмат кўрсатади.

«Телефон сервис плус» раҳбари Улуғбек Бўстонов узоқ йиллардан бери давом этаётган ҳамкорлик ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

— «Ucell» компанияси билан 2009 йилдан буён биргаликда ишлаб келмоқдамиз. «Ucell» компанияси томонидан жуда кўп шароитлар яратилган. Яратилган имкониятлардан фойдаланиб савдо шохобчаларимизда абонентлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Карантин даврида ҳам компания билан ҳамкорликда иш олиб бордик. Абонентларга SIM-карталарни уйларигача етказиб бердик.

Сирдарё вилояти ҳудуди бўйлаб 135 та таянч станциялари ўрнатилган. Электр таъминотидан қатъи назар станция тун-у кун ишлаши учун кўчма генераторлар ва қуёш батариялари билан жиҳозланган. «Ucell-Guliston» минтақавий офиси бош муҳандиси Баҳодир Умаров техник гуруҳнинг вазифаси жиҳозларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва жойларда юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш эканлигини алоҳида таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг