Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell: Компанияда ўзига яраша анъана бор (видео)

Ucell: Компанияда ўзига яраша анъана бор (видео)

7 май куни Ўзбекистонда алоқачилар ўзларининг касб байрамини нишонлашади.

Ушбу сана муносабати билан Ucell компанияси ўз ходимларини табриклади. Йил давомида фаоллик кўрсатган ходимларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

– Бизнинг компаниямизда ўзига яраша анъана бор. Бу анъанага асосан ҳар йили Алоқачилар куни муносабати билан компания ютуқларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ходимлар тақдирланади, – дейди Тармоқ назорати маркази бўлими раҳбари Шуҳрат Бегалиев. – Охирги икки йил давомида пандемия сабаб бу анъанамизни онлайн ўтказишга мажбур бўляпмиз. Бугун ҳам офисдагиларни йиғиб, уларни табрикладик. Бошқа ходимларимизга эса видеоконференция орқали масофадан қутлов йўлладик. Албатта, уларга ҳам имкон бўлиши билан совғаларини етказиб берамиз. Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимизнинг барча алоқачиларини ўзим ҳамда Ucell компанияси номидан 7 май – Алоқачилар касб байрами билан табриклайман.

Ушбу соҳа ходимлари туфайли биз бир-биримиздан узоқда бўлганимизда ҳам яқин инсонларимиз билан мулоқотда бўлиш имконига эгамиз.

Уларга бу шарафли меҳнатларида куч-қувват, зафарлар тилаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг