Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Амити университетида нобелчилар маъруза ўқийди

Тошкентдаги Амити университетида нобелчилар маъруза ўқийди

Фото: И.Душанов / «Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ҳиндистоннинг Амити университети ҳамкорлигида бу йил Тошкент шаҳрида ташкил этилган Амити университетининг таълим фаолиятига боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Фото: И.Душанов / «Xabar.uz»

«Бу йил Тошкент шаҳридаги Амити университети бакалавр даражаси учун Ахборот технологиялари, Муҳандислик ва компютер технологиялари, Иқтисод, Туризм бошқаруви, Бизнес бошқаруви йўналишлари бўйича ва магистрлик даражаси учун қабулни амалга оширди. Имтиҳон уч босқичда  ҳинд профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилди, иштирок этган 5834 нафар абитуриентдан 500 нафарига яқини талабаликка қабул қилинди, — деди ўз маърузасида университет директори Сунил Кумар Катри. — Мана шу қисқа вақт ичида 8 нафар талаба университетнинг Ҳиндистондаги кампусларида ўқув жараёнлари билан танишиб қайтдилар. Келгусида талабалар Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур ва бошқа шаҳарлардаги филиалларимизда амалиёт ўташлари учун шароит яратиш имконига эгамиз».

Фото: И.Душанов / «Xabar.uz»
Фото: И.Душанов / «Xabar.uz»

Амити университети дунёнинг «ТОП 3%» юқори рейтингига кирган, жумладан, АҚШ ва Буюк Британиянинг энг юқори аккредитациясига эга Осиёнинг ягона университети. Журналистларга маълум қилинишича, Нобель мукофотини олган профессор ва ўқитувчиларни Тошкентдаги Амити университети дарс жараёнига жалб этиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг