Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Telegram асосчиси БААнинг энг бой кишисига айланди

Telegram асосчиси БААнинг энг бой кишисига айланди

Фото: InternationalWealth.info

Forbes нашри Telegram мессенжери асосчиси ва эгаси Павел Дуровнинг бойлигини 15,1 млрд долларга баҳолади. Бу унинг Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи энг бой инсон эканини англатади.

Дуров ҳозир БААда яшайди — 2022 йил бошида ушбу мамлакат паспортини олган. Бундан ташқари, Россия, Франция ҳамда Сент-Китс ва Невис орол-мамлакати фуқароси ҳам саналади.

Forbes журналининг глобал миллиардерлар рейтингида Дуров 123-ўринда. Журналнинг русча талқини 2021 йилда уни россиялик бойлар орасида тўққизинчи ўринда жойлаштирганди.

2022 йилда Дуровнинг бойлиги камайди — ўтган йили Forbes унинг бойлигини $17 млрд деб баҳолаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг