Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Стартапларни йўлга қўйишда германиялик экспертлар билан ишланади

Стартапларни йўлга қўйишда германиялик экспертлар билан ишланади

Германиянинг халқаро ҳамкорлик ҳамжамияти (GIZ)нинг экспертлари Franziska Tade ва Eileen Trenkmann Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида стартапларни йўлга қўйиш бўйича эркин мулоқот олиб боришди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар берди.

Мулоқот давомида институтда йўлга қўйилган стартапларни саралаш жараёнлари ва уларни жорий этиш муаммолари ҳақида суҳбатлашилди. Хусусан, институт қошида тадбиркорлик бўйича қўшма дипломли дастурни жорий этиш имконияти борасида фикр алмашилди.

GIZ билан илмий ишлар бўйича кенг қамровли ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг