Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда навбатдаги марказ очилди

Сирдарёда навбатдаги марказ очилди

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда республика миқёсида «Ахборот технологияларини ривожлантириш марказлари»ни ташкил этишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу ишлар Президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши — Аҳоли ва ёшларнинг компютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасидаги тадбиркорликка жалб қилиш доирасида амалга оширилмоқда.

1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни доирасида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида навбатдаги Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази санитария-эпидемиология талабларга риоя этилган ҳолда очилди.

Марказда кўркам ва шинам хоналар ташкиллаштирилган, замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланди. Ўқув маркази ёшларимизга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик йўналишида ўқув курслари ташкил этилади. Фарзандларимизни 3 ёш туркумида, яъни 9-15, 16-19 ҳамда 20-25 ёшда, босқичма-босқич ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор мутахассислар сифатида тайёрлаш мақсад қилиб белгиланган.

Қолаверса, марказда ёшларни компютер спортига (киберспортга) жалб қилиш, киберспорт қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, республика миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг