Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов ҳарбий институтга борди (фото)

Шерзод Шерматов ҳарбий институтга борди (фото)

Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтида жорий йилдан бошлаб киберхавфсизлик факультети ташкил қилиниб, тармоқ хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрланади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов мазкур институтга борган. Ташриф давомида институтдаги шароитлар, ўқув-тарбия жараёни, замонавий таълим воситалари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари қай даражада жорий этилгани билан танишган, юқори АКТ, малакали ҳарбий АКТ мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган.

Шу билан бирга, институт талабалари билан очиқ мулоқот ўтказиб, АКТ соҳасида олиб борилаётган янги изланишлар, яратилаётган дастурий маҳсулотлар билан танишди ва тайёрланаётган дастурий маҳсулотлар бўйича ўз мулоҳаза ва таклифларини айтган.

Шунингдек, алоқа бўйича ҳарбий мутахассисларни тайёрлашнинг кенг кўламли тизимини йўлга қўйиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ўз фикрларини билдирган.


Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети негизида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти ташкил этилган эди.

Ҳарбий институтда ўқиш даври икки йиллик бўлиб, 8 та йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрлар тайёрланмоқда.

Ҳарбий институтда:

  • Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • Махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • Ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • Радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • Ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • Ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги бўйича мутахассислар ўқитилмоқда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг