Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов билан Радослав Грук нималарга келишиб олишди?

Шерзод Шерматов билан Радослав Грук нималарга келишиб олишди?

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 1 декабрь куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки давлатлар ўртасида AКТ, шу жумладан, электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, IT-таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов таъкидлаганидек, Польша давлати қисқа муддат ичида қатор йўналишларида сезиларли ютуқларга эришаётгани шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон ҳукумат соҳаларида эришган натижалари орттирган тажрибалари биз учун ҳам аҳамиятли эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Р.Грук Ўзбекистонда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо бериб, келгусида икки давлат ўртасида AКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратишини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг