Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда юк машинаси 20 тонна бўёқ билан ёниб кетди

Самарқандда юк машинаси 20 тонна бўёқ билан ёниб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Кеча, 6 июль куни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Булунғур тумани М-39 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «VOLVA» русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги юзасидан хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин келиб чиқишига автомашинанинг орқа шиналари ёрилиб кетиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Маълум бўлишича, унинг юкхонасида 21800 кг миқдорда қурилиш учун мўлжалланган бўёқ маҳсулоти бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган вилоят ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари ўз вақтида ёнғинни бартараф этган.

ФВВ тизими ходимларининг самарали ҳаракатлари туфайли машина салонидаги ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг