Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Самарқандда аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Фото: АКТ вазирлиги

Жорий йилнинг 10-13 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси раҳбарлигида вазирлик ва идоралар раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида оммавий қабуллар ташкил этилди.

Қабуллар 4 кун давом этиб, Самарқанд шаҳар ҳамда Самарқанд, Пастдарғом ва Нуробод туманлари аҳолиси учун Самарқанд туманида, Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманлари аҳолиси учун Каттақўрғон шаҳрида, Оқдарё, Иштихон, Пайариқ ва Қўшработ туманлари аҳолиси учун Пайариқ туманида, Тойлоқ, Ургут, Жомбой ва Булунғур туманлари аҳолиси учун Тойлоқ туманида ташкил этилди.

Мазкур қабулларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ж.Махсудов бошчилигидаги вилоятда соҳада фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан қабул қилинди. Қабулларда соҳага жами 42 та мурожаат келиб тушди. Шуларнинг 11 таси жойида ҳал этилди, қолган 31 та мурожаат назоратга олинди.

Қабуллар давомида вилоятнинг турли шаҳар ва туманларида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан:

  • қатор туманларида ижтимоий соҳа обектлари юқори тезликдаги телекоммуникасия тармоғига уланди;
  • 9 та янги мобил алоқа база станциялар ишга туширилди ва 18 та мавжуд база станциялар модернизация қилинди;
  • Самарқанд вилояти Ургут туманининг узоқ ва бориш қийин бўлган Қизилтўриқ аҳоли пунктида 2G/3G/4G база станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди ва шу жойнинг ўзида қишлоқ аҳолиси учун сим карталар сотуви йўлга қўйилди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг