Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия «Microsoft»ни мамлакатдан «бадарға» қилиши мумкин

Россия «Microsoft»ни мамлакатдан «бадарға» қилиши мумкин

Фото: «NV.ua»

Россия президентининг интернетни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Герман Клименконинг маълум қилишича, «Microsoft» компанияси мамлакатдан «бадарға» қилиниши мумкин. Бунга АҚШда «Касперский Лабораторияси»га нисбатан чекловларнинг жорий этилаётгани сабаб бўлмоқда, деб хабар беради «NV.ua».

«Парчаланиб бораётган замонавий дунёда «Касперский»дан Американи тарк этиш сўралмоқда, биз эса ўз навбатида «Microsoft»ни мамлакатдан чиқариб юборамиз», — дейди Клименко.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги мамлакатнинг расмий идораларидан «Касперский Лабораторияси» маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйганди. Россия компанияси Кремл фойдасига жосуслик қилишда айбланган эди.

Хусусан, россиялик хакерлар Америка миллий хавфсизлик агентлигидан (МХА) махфий маълумотларни ўғирлашга муваффақ бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу ҳужжатлар олишда МХА компьютерларига ўрнатилган «Касперский» антивирусларидан фойдаланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг