Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда «Google солиғи» кучга кирди

Қозоғистонда «Google солиғи» кучга кирди

Фото: «GuildHall»

Қозоғистонда 2022 йилнинг 1 январидан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, эндиликда «Google солиғи» ҳам олинади.

Мамлакат миллий иқтисодиёт вазирлиги хабар беришича, ўзгартиришларга кўра, ўз товар ва хизматларини онлайн-платформа орқали амалга оширувчи барча хориж компаниялари республика бюджетига ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўлашлари шарт.

ҚҚС ставкаси амалга оширилган товарлар ва хизматлар қийматининг 12 фоизини ташкил этади. Қозоғистонлик солиқ тўловчиларга ушбу ўзгариш татбиқ этилмайди.

«Google солиғи» ҳисобига Қозоғистон бюджетига йилига 2 млрд. тенге (қарийб 50 млрд. сўм) келиб тушиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг