Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пандемияга қарши рақамли иқтисодиёт: халқаро онлайн форум бўлиб ўтди

Пандемияга қарши рақамли иқтисодиёт: халқаро онлайн форум бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида халқаро онлайн форум бўлиб ўтди. Унда АКТ вазирининг биринчи ўринбосари О. Пекос иштирок этди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, халқаро онлайн давра суҳбати иши 2 сессияда ташкил этилган.

Биринчи сессияда «Ўзбекистонда рақамли ривожланиш: бугунги ҳолати ва келажаги» мавзусида маърузалар қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш, қарорга асосан тасдиқланган «Рақамли Тошкент» комплекс дастури таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, коммунал соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон пойтахтининг қиёфасини тўлиқ ижобий ўзгартириш мақсад қилингани қайд этилди.

Асосий эътибор президентнинг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699 қарори ижросига қаратилди.

Қарорга кўра, 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга ва ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиши назарда тутилган.

Шу билан бирга 2020-2022 йилларда электрон ҳукумат, телекоммуникациялар ва Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича жами 268 та лойиҳаларни амалга ошириш хусусида маълумот берилди.

Халқаро онлайн форумнинг иккинчи сессиясида «COVID-19 пандемиясига қарши рақамли технологияларнинг қўлланилиши: Ўзбекистон йўли ва чет эл тажрибаси» мавзусига қаратилди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан юзма-юз мулоқотсиз алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқилди. Бугунги кунда портал орқали 208 та электрон давлат хизмати тақдим этилмоқда.

Йиғилиш давомида талаб юқори бўлган давлат хизматларни электрон шаклга ўтказиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан муҳокамалар ҳам бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг