Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пандемия даврида танлов: бош мукофот – 15 000$

Пандемия даврида танлов: бош мукофот – 15 000$

Маҳаллий IT-стартапчилар «Alibaba GET Global Challenge 2020» халқаро танловида иштирок этишлари мумкин.

«Alibaba GET Global Challenge 2020» дунё бўйлаб ёшлар учун пандемия оқибатларини юмшатиш ва одамларга кундалик ҳаётнинг барча соҳаларида ёрдам беришга қаратилган халқаро танловдир.

Танловнинг мақсади янги бизнес парадигмасининг ижобий таъсирини кўрсатиш, ҳар томонлама ривожланишни рағбатлантириш, ёшлар ва тадбиркорларни руҳлантириш, шунингдек, турли соҳалар ва ташкилотларга ўз фаолиятларида рақамли трансформацияни йўлга қўйишда ёрдам беришдир.

«Alibaba GET Global Challenge 2020» танлови бир неча босқичларни ўз ичига олади ва онлайн режимда ўтказилади.

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳар бир киши танлов шартлардан келиб чиқиб, IT-лойиҳаларини таклиф этиши мумкин. Иштирокчилар 3-5 кишидан иборат жамоаларга бирлашади. Бундан ташқари, жамоада камида битта инглиз тилида сўзлашадиган аъзо бўлиши керак, чунки мусобақа инглиз тилида бўлиб ўтади.

Халқаро танловнинг бош мукофоти – 15 000$ ва Alibaba Group компаниясининг бош офисига бориб келиш харажатларини тўлиқ қоплаш. Бундан ташқари, танловнинг барча иштирокчилари учун бизнесни ривожлантириш бўйича тренинглар ва семинарлар ўтказилади.

Маълумот учун: Ўзбекистоннинг танланган 36 жамоаси учун биринчи онлайн тренинг 2020 йил 23 майда бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2020 йилнинг 21 майигача қабул қилинади.

Танловга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://clck.ru/NSU2w

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг