Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком» АК дунё бўйлаб машҳур интернет хизматларини маҳаллийлаштиришини маълум қилди

«Ўзбектелеком» АК дунё бўйлаб машҳур интернет хизматларини маҳаллийлаштиришини маълум қилди

Фото: «Ўзбектелеком» АК

«Ўзбектелеком» АКнинг маълумотларни қайта ишлаш булутли маркази негизида интернет хизматларини тақдим этадиган дунёдаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорликда IT-гигантларининг сервер ускуналари ва кўплаб хизматлари маҳаллийлаштирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Бу бутун Ўзбекистон учун муҳим воқеадир. Йирик интернет хизматларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллийлаштириш интернет фойдаланувчилари ушбу хизматлар томонидан тақдим этиладиган аудио ва видео контентларни, дастурий таъминот ва бошқа контентларни юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • барча йирик интернет хизматларининг ишини тезлаштириш ва ушбу хизматларнинг ҳар қандай сўровига тезроқ жавоб бериш;
  • контентни юклаб олиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва бу орқали фойдаланиш самарадорлиги ошириш.

Хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши туфайли интернет фойдаланувчилари маълумотларни тезроқ олиш ва юклаб олиш имкониятига эга бўладилар. «Ping» кўрсаткичи камроқ бўлади, яъни хизматларга бўлган ҳар қандай сўровга жавоб/маълумотлар олиш трансмиллий тармоқ орқали амалга оширилади ва бунда фойдаланувчининг сўровига жавоб олиш вақтини қисқартиради.

Ўзбекистон ҳудудида хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши халқаро интернет каналини сезиларли даражада енгиллаштириши ҳам муҳим омиллардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерларига абонентлар учун янада арзон ва тезкор таклифларни тақдим этиш имконини беради.

Шу муносабат билан республиканинг операторлари ва провайдерлари учун CDN-серверларидан фойдаланиш имконияти бўлган UZ-IX тармоғининг пиринг тармоғи хизматлари учун махсус тарифлар ишлаб чиқилган ва бу орқали операторлар ва провайдерлар ўз абонентларига маҳаллийлаштирилган интернет хизматларини тақдим этиш имконини беради.

Таъкидланишича, белгиланган нархлар халқаро пакетли коммутация маркази орқали халқаро интернет-канал хизматлари нархидан сезиларли даражада, яъни 2-3 баравар паст ва бу пиринг тармоғига уланган республика оператор ва провайдерлар учун ўз абонентларига жаҳон даражасидаги энг яхши хизматларини тақдим этиш имконини беради.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси аҳоли, бизнес, давлат идоралари, шунингдек Ўзбекистоннинг операторлари ва провайдерлари учун ривожланган рақамли операторга айланишга ҳаракат қилмоқда. Компания олдида турган асосий вазифа – кенг доирада қўллаш мумкин бўлган замонавий рақамли инфратузилмани тақдим этишдир. «Ўзбектелеком» АК мамлакатимиз иқтисодиётини рақамли трансформацияси учун қулай восита ва ишончли пойдевор ҳисобланади», — дейилади компания маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг