Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк марта стартаплар муҳитида тадқиқотлар ўтказилди  

Ўзбекистонда илк марта стартаплар муҳитида тадқиқотлар ўтказилди   

Фото: IT-Парк

Ўзбекистоннинг венчур инвестициялари ассоциацияси томонидан «Sturgeon Capital» investitsiya fondi, IT Park Uzbekistan, «Universal Bank» OATB ва «Centil Law» юридик фирмаси кўмагида ўтказилган «Uzbekistan Startup Indicator 2020» тадқиқотларига кўра, Ўзбекистондаги стартаплар асосан молиявий, тиббий ва таълимий технологияларни ривожлантиришга қаратилган.

Бу йил Ўзбекистонда технологик тадбиркорлик кўрсаткичларини ўлчаш алоҳида аҳамият касб этди. Бизнеснинг барча соҳаларига у ёки бу тарзда таъсир қилган пандемия стартапларга ҳам таъсир қилиши турган гап. Ўтказилган тадқиқот инвесторларга, венчур капитал фондлари вакилларига ва давлатга Ўзбекистондаги стартапларнинг эҳтиёжлари ва ҳолатини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Тадқиқот доирасида мутахассислар Ўзбекистондаги 120 дан ортиқ инновацион стартапларнинг асосчиларидан интервю олдилар: компания қанча даромад олади, қаердан сармоя излайди, қандай маҳсулотни такомиллаштиради, ташқи бозорларга чиқишни кўзлайдими ва ривожланиш институтларидан молиявий кўмак оладими ёки йўқми...

Ўзбекистоннинг стартап инфратузилмаси 5 тоифада тадқиқ қилинди: Тадбиркорлик бўйича таълим; Ғоянинг концепциясидан бошлаб бозорни ишга туширишгача стартапларни қўллаб-қувватлаш; Таклиф қилинган капитал; Нетворкинг; Экспертиза.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда қўшимча юқори қийматга эга инновацион технологик корхоналарни ташкил этиш учун етарли даражада шароит ва инсон ресурслари мавжуд:

  • ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган дастурлар (IT Park Startup dasturlari, CAT Accelerator, Startup Initiatives, Ёшларни қўллаб-қувватлаш марказлари, Университет бошланғич инкубаторлари ва бошқалар), хусусий инкубация, акселерация дастурлари (IdeaLab, Startup Factory, IdeaThon, GameDev, WomenInTech, WVA ва бошқалар), шунингдек, коворкинг марказлари (Ground Zero, C-Space ва бошқалар);
  • Таъсисчиларнинг 80 фоизи 30 ёшгача бўлган ва олий маълумотли ёшлардир, уларнинг асосий қисми B2B секторига йўналтирилган;
  • «Covid-19» билан боғлиқ вазиятга қарамай, суриштирилган бошланғич асосчилардан кўпчилиги ўсишни режалаштирмоқдалар ва уларнинг 93 фоизи эса яқин келажакда янги ишчиларни жалб қилишни кўзлашган;
  • стартаплар асосан FinTech, Medtech, EduTech соҳаларида ривожланадилар ва уларнинг 50 фоизи бултурги стартапни ишга туширишда ижобий тажрибага эга;
  • суриштирилган стартапларнинг 70 фоизи минимал ҳаётий маҳсулотга эга, йиллик даромади 10 000 доллардан ошади ва суриштирилганларнинг ярмидан кўпи турли хил акселерация дастурлари, хакатонлар, танловлардан ўтган;
  • суриштирилганларнинг 85 фоиздан ортиғи лойиҳада улушга эгалар ва лойиҳанинг истиқболдаги ривожи учун 50 000 доллардан кам миқдордаги капиталга муҳтожлар.

Шу билан бирга, тадқиқот, таъсисчилар ўз бизнесларини ривожлантиришда дуч келадиган қийинчиликларни ҳам кўрсатиб берди:

  • ярмидан кўпроғи (89%) ривожланиш учун таклиф этилаётган капиталнинг етишмаслиги, шунингдек, йирик компанияларнинг стартаплар билан ҳамкорлик қилишга қизиқиши йўқлиги, бу бизнеснинг кўламини мураккаблаштиришини;
  • капитал билан бир қаторда, муассислар тадбиркорлик тажрибасига (ақлли капиталга) муҳтож ва малакали мутахассислар (дастурчилар, маркетологлар) бозори кичиклигини қайд этишган;
  • стартапларнинг асосий қисми ички бозорга йўналтирилган ва 10 фоиздан камроқни ташкил қилувчи лойиҳалар глобал бозорларга чиқишни режалаштирмоқда;
  • лойиҳа ҳаммуассисларининг жинси бўйича тақсимот баланси технологик ривожланган мамлакатлардагига нисбатан анча паст.

Тадқиқотни 3 та тилда интерфаол талқинда кўриш ва юклаб олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг