Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон почтаси» ва «Казпочта» ҳамкорлик бўйича келишиб олишди

«Ўзбекистон почтаси» ва «Казпочта» ҳамкорлик бўйича келишиб олишди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида вазир ўринбосари Баҳромжон Олматов Қозоғистон Республикасининг «Казпочта» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Сакен Сарсенов билан учрашди.

Мулоқот чоғида почта соҳасида икки томонлама ҳамкорлик улкан салоҳиятга эга экани қайд этилди ва ўзаро манфаатли бўлган устувор йўналишларда шерикликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазир ўринбосари Баҳромжон Олматов делегация аъзоларига мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар, тизим олдида турган вазифалар , шунингдек, «Ўзбекистон почтаси»  акциядорлик жамиятининг истиқболдаги режалари хусусида батафсил маълумот берди.

Хусусан, 2019 йилда почта алоқа хизматлари кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошганини такидлади.

Учрашувда кўп томонлама ҳамкорлик натижалари, Қозоғистонда «Казпочта»нинг электрон тижорат бозоридаги иштироки, маҳаллий ва халқаро даражада бизнес инфратузилмани шакллантиришда почта хизматининг ўрни билан боғлиқ масалалаларда ўзаро фикр алмашилди.

«Ўзбекистон почтаси» ва «Казпочта» акциядорлик жамиятлари ўртасида курьерлик ва «тезкор почта» хизматлари, электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ йўналишларда минтақада ҳамкорликда тезкор хизмат тизимини жорий этишга доир ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг